Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Салама ибн Абдураҳмонгина ривоят қилган. Демак, ҳар иккала ҳадисшунос бир ривоят орқали ровийнинг номаълумлигини бекор қилишган.

 

Исломий фирқаларнинг ривояти

Саҳобаларнинг ҳаммаси ҳам одил бўлганлар. Шунинг учун Пайғамбар с.а.в. даврида ва ундан кейин ҳам одамлар ҳадиснинг санадини (ривоят қилувчилар ҳалқасини) суриштирмаганлар. Кейинчалик, фитналар пайдо бўлган вақтдан бошлаб, сўраб суриштирганлар. Абу Сакина Мужошиъ ибн Фатина ривоят қилиб шундай дейди: Алий ибн Абу Толиб Кўфа масжидида: «Илмни кимдан олаётганингизга қаранглар, чунки бу диндир», деди. Заҳҳок ибн Музоҳим деди: «Албатта бу илм диндир, уни олаётган кишингизга қаранглар».
Фитналар замонасидан сўнг янги раъйларни қабул қилган исломий фирқалар пайдо бўлди. Бу фирқалар вакиллари ўзлари қабул қилган бу раъйларни исломий раъйларга айлантириш учун шаръий нусуслардан олганмиз, деб даъво қилардилар, уларнинг баъзилари ҳужжат топа олмай қолганида ва ўйлаган раъйига нусуслардан ҳеч қандай шаръий далил тополмаган вақтида, уни қувватлаш учун ҳадис тўқиб, уни Расулуллоҳ с.а.в.га нисбат берар эди. Уларнинг айримлари ўзининг фирқасига даъват қилиш, тарғиб қилиш ёки ўзининг раъйига чақириш, бу фирқани яхши кўрсатадиган ҳадисни тўқишга ундади. Бу янги раъйлар бидъат деб аталади, раъй эгалари эса бидъатчидир. Шунинг учун улардан эшитилган раъйларни ҳамда улар келтирган ҳадисларни қаттиқ текшириш лозим. Улар ҳақида тафсилот мавжуд. Ўз бидъати билан кофир бўлаётган бидъатчининг ривоятини рад этишга шубҳа йўқ. Агар кофир бўлмаса-ю, лекин ёлғон гапиришга журъат қилса, у ҳам қайтарилади. Аммо ёлғонга ботинмаган бўлса, унинг ривояти шу шарт билан қабул қилинадики, у ўз фирқасига ёки мазҳабига бошқаларни даъват этмаган бўлсин. Агар даъват қилган бўлса, унинг ривояти олинмайди ва хабари ҳужжат саналмайди.
Демак, ривоятнинг қабул бўлиши жиҳатидан одиллик ва зобитлик шартларини ўзида мужассам этган ҳар бир мусулмоннинг ривояти, унинг мазҳаби ва фирқасидан қатъий назар, қабул қилинади. Лекин фирқасига ёки мазҳабига даъват қилган бўлса, ривояти олинмайди, чунки фирқага ёки мазҳабга даъват мумкин эмас. Аммо у Исломга даъват қилса ва қабул қилган фикрларини далиллари билан баён этган бўлса, унинг ривояти олинади, чунки у Исломга даъват қилаётган бўлади ва унинг ривоятига эътироз билдирилмайди.

 

Ҳадиснинг маъносини тўлиқ ёки қисқача ривоят қилиш

Ҳадиснинг (сўзларнинг эмас) маъносини ривоят қилиш мумкин. Чунки биз ҳадиснинг лафзи билан эмас, маъноси билан иш тутамиз ва ваҳй ҳам унинг лафзи эмас, маъносидир. Лекин ривоят қилувчи маънони буриб юборувчи нарсаларни билиши керак. Агар буриб юборувчи нарсаларни билмаса, ҳадиснинг маъносини айтиш мумкин эмас. Ҳадисни қисқача шарҳлаш ҳам мумкин, бунда айрим сўзларни тушириб қолдириш ва айримларини зикр этиш

 

220-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260